Беш йиллик танаффусдан сўнг 39 ёшли Ибрагимович яна терма жамоага жалб этилди
Фото: РИА Новости
Италиянинг «Милан» клубининг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович яна терма жамоага жалб этилди.
"La Gazzetta dello Sport" нашрининг ёзишича, ҳужумчи 2022 йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичи учрашувларида терма жамоа шарафини ҳимоя қилиши мумкин.
Манбага кўра, 39 ёшли ҳужумчи ҳозирча фақат терма жамоанинг кенгайтирилган рўйхатига киритилган, аммо катта эҳтимол билан якуний рўйхатда қолиши мумкин.
Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи доирасида Швеция 25 март куни ўз майдонида Грузия билан, 28 март куни эса меҳмонда Косово билан учрашув ўтказади. Шунингдек, 31 март куни шведлар Эстония билан назорат беллашувида майдонга чиқади.
Ибрагимович 2001 — 2016 йилларда Швеция терма жамоаси шарафини 116 учрашувда ҳимоя қилиб, 62 та гол муаллифи бўлган. 2016 йилги Европа чемпионатидан сўнг у терма жамоадаги иштирокини тугатган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг