Берунийдан топилган хум ичида нима бор эди?
Фото: Халқ сўзи
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида аҳолининг ҳовлисидаги томорқасидан қадимий кўза топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Биз, туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати билан биргаликда ушбу ҳолатни ўрганиб, топилма ҳақида дастлабки маълумотларни олишга ҳаракат қилдик.
Маълум бўлишича туман марказидаги “Шаббоз” маҳалласи “Кепакли қалъа” кўчаси 61-уйда истиқомат қилаётган Одилбек Машарипов томорқасини деҳқончилик қилиш мақсадида қазиётган маҳалда ушбу қаттиқ буюм бўлаклари чиққан. Кейин эҳтиёткорлик билан чуқурроқ қазиб кўргач катта (кўза) ҳум борлиги маълум бўлган. Шундан кейин хонадон эгалари қазиш ишларини ҳозирча тўхтатиб, топилмани шу ҳолатда сақламоқда.
- Хумнинг ичида нима борлиги ҳозирча сир ва бу барча учун қизиқ бўлмоқда, - дейди тумандаги тарих фани ўқитувчиси Асқар Нурумбетов. – Буни тегишли мутахассислар келиб ўрганиб, аниқлик киритгани маъқул. Хум топилган манзилнинг номи ҳам қадимий қалъа ўрнидан дарак бериб турибди. Тарихий ҳужжатларга таяниб айтадиган “Кепакли қалъа” кўчасидаги ушбу ҳовли жойлашган ҳудудда “Кепакли қалъа” тарихий девори бўлган. Бундай жойлар маҳаллий тилда “динг” дейилади. Уй атрофидан 50 метр жойда айнан шу дингнинг маълум қисми сақланиб қолган.
Дастлабки ўрганишларга кўра ҳум икки қаватли пишиқ лойдан ясалган бўлиб, баландлиги 1.5 метрни ташкил қилади. Ҳозир юза қисми тупроқ билан тўла бўлганлиги сабабли ичида нима борлиги номаълум. Тахминларга кўра буғдой сақланадиган ҳумлар ҳам донларни турли кемирувчилардан сақлаш мақсадида икки қават қилиб ишланган. Яна бир тахминга кўра сопол ҳумда узум шинниси ҳам сақланган бўлиши мумкин.
Айни вақтда бундан хабар топганлар ҳумни 3-4 ҳамда 10-асрларга тегишли бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Лекин, бунга бунга археолог мутахассислар аниқлик киритишини алоҳида таъкидлашмоқда.
Асқар Нурумбетовнинг тахмин қилишича, қадимги шаҳарни 3 қисмдан иборат, деб қарасак, “Кепакли қалъа” унинг работ, яъни ҳунармандлар яшайдиган қисми бўлган. Работ қисмида ҳунармандларнинг дастгоҳлари ва буюмлари мавжуд бўлган.
Беруний туманида “Ал Фир қалъа”, “Қизил қалъа” ва “Ақчахон қалъа” каби қадимий ёдгорликлар мавжудлигини инобатга олсак, Одилбек Машарипов томорқасидан топилган ҳум ҳам тарихий топилмалардан бири эканлиги янада ойдинлашади. Уйлаймизки, тез орада ушбу тарихий топилмага тегишли мутахассислар эътибор қаратиб, ўрганиб барчани қизиқтираётган саволларга аниқлик киратадилар.
Ғ.Отажонов, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг