Беруний туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

17:39 24 Ноябрь 2020 Жамият
150 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Малика Кадирханова Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳудудда муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш, шу асосида аҳолининг бандлигини таъминлаш масалаларига урғу берилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижроси бўйича амалга оширилиши белгиланган ишлар бўйича маълумот берилди ҳамда аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, сенатор М.Кадирханова ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан ҳам танишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?