«Бепул юридик ёрдам тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
«Бепул юридик ёрдам тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қонун лойиҳасига мувофиқ бепул юридик хизматлар қуйидаги шаклларда кўрсатилади:
- ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш;
- ҳуқуқий хусусиятдаги ҳужжатлар тузиш;
- судлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.
Бепул ихтиёрий юридик ёрдам (про боно) адвокат томонидан адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган адвокатлик фаолиятининг исталган тури бўйича кўрсатилиши назарда тутилмоқда. Кўрсатиладиган бепул ихтиёрий юридик ёрдамнинг ҳажми бундай ёрдам кўрсатадиган шахслар томонидан мустақил белгиланади.
Бирламчи бепул юридик ёрдам ушбу мақсадлар учун ташкил этилган ННТлар ва юридик клиникалар томонидан кўрсатилади. Бундай хизматлар қуйидагиларга кўрсатилади:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
- чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
- юридик шахсларга.
Жисмоний шахсларга фуқаролик, маъмурий, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят ишлари бўйича адвокат иштирокини давлат ҳисобидан таъминлашга қаратилган иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатилади.
Иккиламчи бепул юридик ёрдамни бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бепул юридик ёрдам маркази (Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли давлат органи) ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Иккиламчи бепул юридик ёрдам кам таъминланган ва руҳий ҳолати бузилган қуйидаги шахсларга кўрсатилади:
- фуқаролик ишлари бўйича даъвогар ва жавобгарга;
- маъмурий ишлар бўйича аризачига;
- маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича ҳуқуқбузар шахсга;
- жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумга.
Шунингдек, лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг