Беморларнинг ҳам вақти, ҳам нақди тежалмоқда
Гулистон тиббиёт кластерида бундан бир неча йиллар муқаддам травматология ва ортопедия йўналишида бир неча турдаги амалиётлар йўлга қуйилган бўлса, бугунги кунга келиб, юқори технологик амалиётлар тури 70 тадан ошиб кетди.
Биргина ўтган йили 8 нафар фуқарода буйрак трансплантацияси, 79 нафар фуқарода чаноқ-сон, тизза бўғимларида эндопротезлаш, 58 нафар фуқарода умуртқа поғонаси диск чуррасида титан кейдж билан мустаҳкамлаш, 16 нафар фуқарода бош мия билан боғлиқ, 200 дан ошиқ фуқароларда лапароскопик, жами 631 нафар фуқарода юқори технологик амалиётлар ўтказилди.

— Юқори технологик амалиётларни ўзлаштиришимизда муассасамизга келтирилган замонавий, энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар муҳим омил бўляпти, — дейди Гулистон тиббиёт кластери нейротравматология бўлими ортопед-травматологи Севара Отаева.
Айтиш лозимки, Гулистон тиббиёт кластерида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари тури кўпайганлиги беморларга ҳам вақтини, ҳам нақдини тежаш имконияти яратилмоқда.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг