Белбоғли курашчиларимиз халқаро турнирда 4 та олтин ва 8 та бронза медални қўлга киритди

16:55 25 Апрель 2025 Спорт
139 0

Фото: "Халқ сўзи"

Жорий йилнинг 22-25 апрель кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида гореш (туркман кураши) ҳамда алиш (қирғиз кураши) кураши бўйича МДҲ давлатлари ўртасида халқаро турнир ўтказилди.

Мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигида Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мўмин Муратов, катталар терма жамоаси бош мураббийи Шавкат Мирзақулов, ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов, халқаро тоифадаги ҳакамлар Мироншоҳ Рўзиев, Сергей Тхак, Неъматулло Тўйчиев ва 25 нафар полвондан иборат спорт делегациямиз қатнашди.

Ўн беш давлатдан энг сара полвонлар жам бўлган ушбу турнирда алиш кураш бўйича эркаклар ўртасида ҳамюртимиз Ойбек Султонов, хотин-қизлар ўртасида эса Фарангиз Абдунабиева, Манзураой Мўйдинова ва Дилафрўз Мамажонова олтин медалларга эгалик қилди.

Полвонларимиздан Ҳаётбек Камолиддинов, Диёр Полвонов, Муроджон Ҳамидов, Жасурбек Исроилов ва Зайлобиддин Ортиқов бронза медалларини қўлга киритди.

Гореш бўйича эса юртдошларимиздан Муроджон Ҳамидов, Илҳомжон Машрабов ва Ҳусниддин Рўзиев кучли учликдан жой олди.

Халқаро турнирнинг тантанали очилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросимларида Ўзбекистоннинг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшанбек Алимов, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?