Беларуслик машҳур пара атлет Тошкентга келди

Фото: Миллий паралимпия қўмитаси
Пара сузиш бўйича Паралимпия ўйинлари рекордчиси, мотивацион тренер Алексей Талай Тошкентга келди.
Беларуслик машҳур пара атлет ташрифнинг илк кунида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлди ҳамда пара спортчилар билан учрашди ва уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Алексей Талайни Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти — Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев кутиб олди.
Шунингдек, Алексей Талай ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азиз Комилов билан учрашди.
Таъкидлаш керакки, 16 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Халқаро форумлар саройи”да Алексей Талай иштирокида мотивацион учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг