Бекободда 1 дона балиқ овлаганлар табиатга 8 миллион сўмдан ортиқ зарар етказди
Ижтимоий тармоқларда «Шоликор»да электр токи ёрдамида балиқ овлангани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Бекобод тумани «Янгиҳаёт» МФЙ ҳудудида фуқаролар М.У. ҳамда А.С. томонидан «Шоликор» зовурида ноқонуний ов қуроли, яъни электр қармоқдан фойдаланган ҳолда 1 дона «Кумуш товон балиғи» ноқонуний овланганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат натижасида Ўзбекистон Республикаси «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунининг 3, 27-моддалари, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 34, 35-моддалари, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 49-моддаси талаблари бузилган.
Мазкур қонунбузилиш ҳолати оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 80-сон қарорига асосан, 8 миллион 240 минг сўмни ташкил этган. Ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг