Бекобод шаҳар ИИБ биносига олиб борилган фуқаро вафот этгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

Аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судида жамоат тартибини бузган ака-ука ИИБга олиб кетилгани ва у ерда фуқаролардан бирининг соғлиғи ёмонлашиб, шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Билдирилишича, ҳозирда воқеа содир бўлган жойларда мавжуд бўлган барча видеоёзувлар олинган бўлиб, гувоҳлар ҳамда воқеа иштирокчиларнинг кўрсатмалари текширилмоқда, тегишли судга оид экспертизалар тайинланган.
Шунингдек, Ғиёсов Ички ишлар органлари билан боғлиқ ҳолатда одам вафот этиши, юзага келган вазиятдан қатъий назар фавқулодда ҳолат сифатида кўрилади ва воқеанинг барча иштирокчиларини, шу жумладан ҳар бир ходимнинг ҳаракатлари синчковлик билан, тўлиқ ва холисона ўрганилиши таъминланишини қўшимча қилинган.
«Шу ўринда, Ички ишлар вазирлиги ва шахсий таркиби номидан вафот этган фуқаронинг яқинларига чуқур таъзия билдиришимизни маълум қиламиз», дейилади ИИВ матбуот котиби хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг