Тошкент вилоятида ИИБда калтакланган фуқаро шифохонада вафот этгани айтилмоқда

Тошкент вилояти Бекобод туманида ИИБга мажбуран олиб кетилган 43 ёшли фуқаро тан жароҳатлари сабабли вафот этди, деб ёзмоқда Экология вазири маслаҳатчиси, жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев.
Унга кўра, жорий йилнинг 19 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судида суд қарорига эътироз билдириб, залда тартибсизлик келтириб чиқарган Д.Й. ва унинг укаси Д.Й. ИИО ходимлари томонидан ИИБ биносига мажбуран олиб кетган.
«Сўнгра ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида 1981 йилда туғилган Д.Й. тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Яқинларига кўра, жараёнлар ИИБдаги видеокамераларга тушган», деб ёзган Кушербаев.
Мазкур хабар юзасидан вилоят ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Бобур Тўлаганов расмий изоҳ берди.
Билдирилишича, Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судига Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е,к,л» бандлари билан айбланувчи 33 ёшли фуқаро Х.Й.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилган.
Жорий йилнинг 19 июнь куни Бекобод шаҳар суди томонидан мазкур жиноят ишини кўриш жараёнида, айбланувчининг акалари — 1981 йилда туғилган Д.Й. ва 1978 йилда туғилган Д.Й. укасига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангандан норози бўлиб, суд залида жанжал кўтаргани сабаб жамоат тартиби бузилиши юзага келган.
Мазкур ҳолатда жамоат тартибини тиклаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида суд залига ҳудудий ички ишлар бўлими ходимлари чақиртирилган.
Чақирувга асосан етиб келган уч нафар ИИБ профилактика инспекторлари томонидан жанжал бартараф қилиниб, ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида воқеа иштирокчилари шаҳар ИИБ биносига олиб борилган.
ИИБ биносига кириш йўлагида, фуқаролардан бири 43 ёшли Д.Й. соғлиги ёмонлашиб ҳушини йўқотган.
Шундан сўнг ходимлар фуқарони хизмат автомашинасида шаҳар шифохонасига олиб борган. Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилган вақтида Д.Й. вафот этганлиги аниқланган.
«Ҳозирда фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олиниб, суруштирув ишлари олиб борилмоқда. СТЭ хулосасига кўра қўшимча ахборот берилади», дейилади ИИББ матбуот хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг