Барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланади

13:05 17 Март 2025 Жамият
131 0

Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Амударё ва Сирдарёда 11 мартдан 31 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан 10 июнгача балиқ овлашга тақиқланади.

Шунингдек, бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан — 31 майгача бўлган муддатда балиқ овлаш тақиқланади.

Юқорида кўрсатилган даврлар балиқларнинг урчиш-уруғланиш,  яъни кўпайиш даври ҳисобланади. Балиқлар урчиш даврида тухум қўяди ва насл кўпайтиради. Агар бу даврда балиқлар овланса, уларнинг сони кескин камайиб, турлар йўқолиш хавфи туғилади.

Маълумот учун, мазкур ҳужжат истисно тарзида сунъий сув ҳавзалари ёки ирригация тармоқларидаги интенсив балиқ етиштириш технологияси ва аквакултурага, шунингдек, қафас (садок) мосламаларида балиқ етиштирилиши ва овланишига нисбатан татбиқ этилмайди.

Тақиқланган давр ва тақиқланган ҳудудда балиқ овлаш ҳамда балиқ овлаш қоидаларини бузганлик маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер