Барча йўллар Самарқандга элтади

00:50 20 Август 2023 Жамият
706 0

Фото: Халқ сўзи

Биз Президентимизга туризм соҳасини ривожлантиришда кўрсатаётган ғамхўрлиги учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчимиз.

Масалан, пандемия даврида бутун дунё туризм соҳаси инқирозга учради. Аммо давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистонда туризм инқироздан сақлаб қолинди. Бугунги кунда дунёнинг 94 давлати Ўзбекистонда визасиз 30 кун қолиши ҳамда қолган давлатлар электрон равишда 3 кунда виза олиши туризм оқимининг янада ошишига туртки бўлмоқда.

Президентимизнинг бизга яратиб берган имтиёзларидан фойдаланиб ўзимизни автопаркимизни ташкил қилдик. Бугунги кунда 30 дан зиёд автобус ва микроавтобусларимиз мавжуд. Самарқанд шаҳрида бир нечта меҳмонхоналар барпо этганмиз.

Бундан ташқари, Навоий вилоятининг Конимех туманида туристлар учун 150 ўринли ўтов-юрталар , Айдаркўл бўйида эса дам олиш маскани бунёд этилди. Шу йилнинг бошида Индонезия ва Малайзия давлатларида бўлиб, йирик туристик корхоналар билан “Умра+” дастури бўйича келишувларга эришдик ва Ҳаж мавсумидан кейин Индонезия ва Малайзиядан бизни корхонамиз орқали 50 минг нафар турист олиб келиш режалаштирилди. 2023-йилнинг 3-10 май кунлари Хитойнинг Ченду ва Циан шаҳарларида хитойлик йирик сайёҳлик корхоналари билан учрашув ўтказиб, чин юртидан 10 минг нафар сайёҳ келиши режалаштириб олинди.

Бугунги мулоқотдан ҳам ўзимизга жуда катта рағбат ва куч олдик. Учрашувда Президентимиз томонидан айтилган фикрлар ва берилаётган имтиёзлар фаолиятимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Демак, яқин истиқболда дунё сайёҳларининг барча йўллари Самарқандга элтади!

Толиб ЖАҲОНГИРОВ,

Самарқанд вилоятидаги “Shaherezada

Sam Star Tour” туристик корхонаси раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?