Барча электр станциялари техник эксплуатациядан ўтказилиши шарт
Иллюстратив фото
Ҳукумат қарори билан (609-сон, 18.10.2022 й.) Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари тасдиқланди.
Қоидаларга мувофиқ, қурилиши тугалланган ИЭС, ГЭС, ҚЭС, ШЭС ва бошқа электр ишлаб чиқарувчи станциялар эксплуатацияга қабул қилиниши керак.
Эксплуатациядан олдин қуйидагилар амалга оширилади:
— ускуналарнинг индивидуал синовлари, асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг синов тарзида ишга туширилиши билан тугайдиган энергоблоклар учун алоҳида тузилмаларнинг функционал синовлари;
— ускуналарнинг комплекс синаб кўрилиши.
Энергетика объектларида ишлашга махсус маълумотга эга ва тайёргарликдан ўтган шахсларга рухсат берилади.
Тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимлари камида 3 ойда бир марта аварияга қарши назорат машғулотларини ўтишлари шарт.
Шунингдек, Қоидаларда энергетика объектларининг эксплуатациясини ташкил этиш устидан техник ва технологик назорат қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш тартиби белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг