“Бахтим шул — ўзбекнинг Зулфиясиман”

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқандлик Гулҳаё Анорова жорий йилда Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди. У бугунги кунда Самарқанд шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази 63-ҳудуд 1-участка “Ватанпарвар” маҳалласида комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим бўлиб ишлайди. Гулҳаёнинг 2022 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Акс-садо” номли шеърий китоби чоп этилган. Ўтган йили “Академнашр”нинг “Излам” рукни остида “Аврон” номли шеърий тўплами нашрдан чиқди. У фаоллиги, изланувчанлиги, ташаббускорлиги билан ёшлар ва аҳоли ўртасида ҳурмат қозониб, нуфузли шеърият байрамларида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
— 2018 йилда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги қошидаги ёш ижодкорлар кенгаши томонидан ўтказилган “Самарқанд шеър оқшомлари” туркий тилли ёшлар анжуманида фаол қатнашиб, сертификат билан тақдирландим. “Зомин” республика ёш ижодкорлари семинари иштирокчисиман, — дейди Гулҳаё Анорова. — 2023 йилда Қозоғистон Республикасида шеърият йўналиши бўйича ўтказилган анжуманда “Алтинсарин белгиси” кўкрак нишони билан тақдирландим. 2024 йилда ҳам ушбу мамлакатда шеърият бўйича ўтказилган “Жас Улан” кўрик-танловида ҳам қатнашдим. Шу ютуқларим юксак даражада эътироф этилиб, Президентимиз томонидан “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига лойиқ кўрилганимдан миннатдорман.
Гулҳаёнинг шеърларида юрт гўзалликлари, дўстлик ва садоқат туйғулари куйланади. У маънавий-маърифий тадбирлардаги фаоллиги, ташаббускорлиги билан тенгдошларидан ажралиб туради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг