Байрам кунларида овқатланишда эътиборли бўлинг: Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди
Янги йил байрами муносабати билан аҳоли ўртасида анъанавий равишда турли хил таомлар тайёрланиб, дастурхонлар безатилади. Бироқ бу кунларда овқатланиш тартибига эътиборсизлик билан ёндашиш инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Тиббий кузатувларга кўра, байрам даврида ёғли, қовурилган, туз ва шакар миқдори юқори бўлган таомларнинг меъёрдан ортиқ истеъмол қилиниши ошқозон-ичак тизими, жигар, юрак-қон томир ҳамда қанд алмашинуви жараёнларига ортиқча юклама бўлади. Айниқса, сурункали касалликлари бор беморларда бундай ҳолатлар хасталикнинг зўрайишига олиб келиши мумкин.
Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам кунларида овқатланишда қуйидаги тавсияларга амал қилишни маслаҳат берди:
- қовурилган ва оғир ҳазм бўладиган таомлар ўрнига қайнатилган, димлаб ёки буғда тайёрланган овқатларни танлаш;
- майонезли салатлар, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари ҳамда тузли таомлар улушини чеклаш;
- сабзавот, кўкат ва табиий меваларга устуворлик бериш;
- ширинликларни меъёрда истеъмол қилиш, шакарли ичимликлар ўрнига тоза ичимлик суви ёки кўк чой ичиш;
- овқатни секин, белгиланган вақтда истеъмол қилиш, кечки пайт эса оғир таомлардан воз кечиш.
Байрам кунлари етарли миқдорда сув ичиш организмда моддалар алмашинувини қўллаб-қувватлаб, умумий аҳволни барқарор сақлашга хизмат қилади.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни Янги йил байрамини хурсандчилик ва яхши кайфият билан, бироқ саломатликка масъулият билан ёндашган ҳолда ўтказишга чақирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг