Байден ва Макрон Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланишни маъқуллади
Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден ва Франция раҳбари Эммануэль Макрон Парижда учрашганини маълум қилган эдик. Музокара якунлари бўйича икки мамлакат етакчилари қўшма баёнoт билан чиқишди ва тафсилотлар Оқ уй сайтида эълон қилинди.
“Президентлар Европа Иттифоқи ва G7 давлатларининг Украина манфаати учун иммобилизация қилинган Россия активларидан фойдаланиш таклифини қўллаб-қувватлайди”, дейилади баёнотда.
Байден ва Макрон Украинани қўллаб-қувватлашнинг бошқа вариантларини ҳам муҳокама қилди. Шунингдек, улар урушнинг гуманитар оқибатларини бартараф этиш, озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш, энергетика, атроф-муҳит ва ядро хавфсизлик соҳаларида ёрдам беришни муҳокама қилган.
Ўз навбатида, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан баёнот бериб, Ғарбнинг ҳарбий сиёсатчилар бойиб кетиш мақсадида Россияни мағлуб этишга уринишаётганини таъкидлаган. Орбан Қўшма Штатлар Украинага 40 миллиард доллар кредит берганини эслаб ўтар экан, мамлакат қарз “ботқоғи”га ботганини қайд этган.
Маълумот учун, Россиянинг Украинага ҳарбий юриши бошланганидан кейин Европа Иттифоқи ва G7 давлатлари Москванинг 280 миллиард долларга яқин активларини музлатиб қўйган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг