Багама оролларидан бир ярим асрлик ҳарбий тўплар топилди. Улар кимга тегишли?

19:21 01 Июль 2024 Дунё
240 0

Багама оролларини тадқиқ қилиш давомида сув остидан катта миқдордаги ҳарбий қуроллар топилди. «Allen Exploration» тадқиқотчиларининг маълум қилишича, ушбу ҳарбий тўплар 1853—1855 йиллардаги Қрим урушидан нодир намуналар бўлиб, жами 24 та темир тўп ҳужжатлаштириб олинди.

Ушбу тўплар дастлаб Россия империяси томонидан Усмонли империяси, Франция, Буюк Британия ва Сардиния каби иттифоқчи давлатларга қарши ишлатилган. Уларнинг Кариб денгизига қандай тушиб қолгани ҳақидаги саволга эса аниқ жавоб йўқ.

Тўплар 1656 йилда йўқолган испан галлеони (ҳарбий ва тижорат кемаси) «Nuestra Señora de la Maravillas» қолдиқларини ўрганиш пайтида топилган. Топилма жойи Багама қирғоғидаги «Хотира» қоясидан 6,5 километр шимоли-ғарбда бўлган.

Гап шундаки, ушбу тўпларда рус подшоҳларининг герби бўлган икки бошли бургут тасвирланган. «AllenX» жамоасининг фикрича, тўплар Иккинчи жаҳон уруши пайтида бошқа замонавий қуроллар яратиш учун юборилган, аммо ўз манзилига этиб бормаган. Тўпларни олиб кетаётган кема чўкиб кетган.

Ҳозирда ушбу топилмаларнинг тақдири маълум эмас. «Allen Exploration» ушбу қуролларни музейга топшириши кутилмоқда. Топилмалар бўйича қўшимча изланишлар олиб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?