Бадиий гимнастикадаги яккалик баҳсларида қатнашаётган ягона иштирокчимиз медалга эга чиқа олмади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бугун бадиий гимнастикадаги яккалик баҳсларида қатнашган ягона иштирокчимиз Тахмина Икромова ўз иштирокини тугатди.
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова бугун кечган кўпкураш йўналишининг саралаш босқичида 126.400 очко жамғаришга эришди.
Афсуски, бу якунда ҳамюртимизга 14-ўриннигина бера олди. Ушбу кўрсаткич финал дастури учун камлик қилди ва Икромова жорий Олимпиададаги иштирокини якунлади. Энди у жамоавий баҳсларда қатнашиши мумкин.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Тахмина Икромова 2004 йил 6 августда туғилган. У 2022 йилги Осиё чемпионатининг кўпкураш бўйича чемпиони ҳисобланади.
Аввалроқ, Баҳодир Жалолов Олимпиада медалини кафолатлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг