Азиза Ёқубова катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик биринчи аёл боксчи бўлди

20:43 18 Май 2022 Спорт
1039 0

Фото: IBA матбуот хизмати

Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича хотин-қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида совринли ўринлар учун баҳслар бошланди. Бугун мусобақанинг ярим финал жанглари ўтказилмоқда. Ушбу босқичга икки вакиламиз Азиза Ёқубова (-50 кг.) ҳамда Моҳира Абдуллаева (-81 кг.) етиб келган эди.

Азиза ярим финалда колумбиялик Лорена Валенсияга қарши жанг қилди. Афсуски, тенгма-тенг курашларга бой ўтган баҳсда вакилимиз 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, боксчимиз жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритадиган бўлди. Эътиборли жиҳати, Азиза Ёқубова хотин-қизлар ўртасида катталар иштирокидаги жаҳон чемпионатида медаль қўлга киритган биринчи боксчи бўлди.

Бугун Моҳира Абдуллаева ҳам ўзининг ярим финал жангини ўтказади. У финалга чиқиш учун Марокаш вакили Хаижа Мардига баҳс олиб боради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер