"Azimut" авиакомпанияси Сочи ва Бухорони тўғридан-тўғри рейслар билан боғлади
30 январь куни маҳаллий вақт билан соат 00:40 да Россиянинг «Azimut» авиакомпаниясининг Сочидан учган самолёти «Бухоро» халқаро аэропортига келиб қўнди. Анъанага кўра, экипаж ва йўловчилар карнай ва сурай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди.
Сочи — Бухоро — Сочи йўналиши бўйича чартер рейслар Сукҳои Супержет 95 самолётида ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, «Azimut» авиакомпанияси Минералние Водидан Тошкент, Самарқанд, Қарши, Навоий, Урганч, Бухоро халқаро аэропортларига, Фарғона ва Наманганга эса чартер рейсларини амалга оширади. Бундан ташқари, Россия авиаташувчиси Тошкент ва Самарқандни Москвага мунтазам қатновлар билан боғлаган.
Azimut — Ростов-на-Дону ва Краснодарда жойлашган Россия авиакомпанияси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг