«Автотранспорт олди-сотди жараёнидаги ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича янги интерактив хизмат жорий этилади» — Акмал Бурҳонов

17:50 19 Октябр 2021 Жамият
764 0

Таҳлилларга кўра, республикадаги 119 та давлат органи ва ташкилоти ўз тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотларни Очиқ маълумотлар порталига ўз вақтида жойлаштирилишини таъминламаган. 48 таси эса Порталда шахсий кабинет ҳам очмаган.

Бу ҳақда Халқаро медиа-холлда «Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги: Ўзбекистон тажрибаси ва хориж амалиёти» мавзуида давра суҳбатида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. Бурҳонов маълум қилди.

Таъкидланишича, очиқ жойлаштирилиши керак бўлган маълумотлар кўламини кенгайтириш борасида Буюк Британия, Франция, Россия, Словения, Сингапур ва Қозоғистон каби ўнга яқин ривожланган хорижий мамлакатларнинг бу борадаги ижобий иш тажрибаси ўрганилиб, амалиётга татбиқ этиш чоралари кўрилмоқда.

Масалан, «автомобиль тарихи» тўғрисидаги маълумотларни автомототранспорт воситасининг давлат рақами белгиларини киритиш орқали аниқлаш электрон интерактив хизматини жорий этиш режалаштирилган. Бу иккиламчи бозорда автотранспорт олди-сотди жараёнларида турли ноқонуний хатти-ҳаракатларни олдини олишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?