Австрияда бир йил ичида COVID-19 юқтирганлар сони кескин ошиб кетди

18:01 11 Декабрь 2023 Дунё
482 0

Архив сурат

Австрияда коронавирус билан касалланганлар сони бир йил аввалгига нисбатан деярли икки баравар кўпайган. Бу ҳақда маҳаллий OE24 телеканали Австрия соғлиқни суғурталаш жамғармаси маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

“Ҳозирда 303 212 нафар австриялик касаллик таътилида. Улардан 41 690 нафари коронавирус инфекциясига чалинган. Бу бир йил олдингига нисбатан деярли икки баробар (+90 фоиз) кўпдир”, дейилади телеканал хабарида.

Қайд этилишича, сўнгги бир неча кун ичида республиканинг бирин-кетин федерал штатларида янги рекорд даражалар қайд этилган. Тирол ва Венадан кейин Юқори Австрия ҳам инфекциялар сони ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эканлигини хабар қилди.

Касалланганлар сони ошгани қарамай, мамлакатда махсус чора-тадбирлар жорий этилгани йўқ. Австрия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Йоханнес Рауч шифохоналарда, қариялар уйида фақат ниқоб тақишни тавсия қилган.

Ўз навбатида, Австрия соғлиқни суғурталаш жамғармаси бош шифокори Андреас Краутер қўлларни дезинфекция қилиш, масофани сақлаш ва хоналарни мунтазам равишда шамоллатиш қилиш муҳимлигини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?