Аслида бошланғич синфни рус тилида ўқиганман — Гулбаҳор Эрқулова ўзбек тили ва миллий қадриятлар ҳақида гапирди
Фото: «Халқ сўзи»
Ўзбекистон бўйлаб “Ёшлар ойлиги” доирасида маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан мазкур ойлик муносабати билан “Маърифат” тарғиботчилари Андижон вилоятида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида “Зиёлилар форуми” ташкил этилди. Унда профессор Нарзулла Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ҳамда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директор ўринбосари Мунира Қаҳҳорова иштирок этди.
Тадбирда профессорлардан бири барча телеканаллар орқали мақом вақти ташкил этилишини таклиф этди. Шундан сўнг Гулбаҳор Эрқулова мақом ҳақида сўз юритди.
“Фикрингизга қўшиламан. 30 та телеканал бўлса, барчасидан бир хил юзлар чиқади. Баъзида томошабин чарчайди ҳам, менимча.
Тўғри, барчасини ўз ўрни бор. Эстрада ҳам, лирикада ҳам, мақомда ҳам ижод қилиш керак. Чеклашга қаршиман. Аммо мақомни зерикарли деб атайдиганларга қарши чиқишга мажбурман. Мақомни мен ижод қиладиган йўналиш бўлгани учун эмас, миллийлигимизни ўзида акс эттиргани учун қадрлайман. Аслида мен ҳам жуда замонавий инсонман. Яқиндан танийдиганлар билади.
Ҳатто бошланғич синфни рус тилида ўқиганман. Лекин ўзбек тили ҳамда миллий қадриятлар, анъаналарга зид иш қилсам ўзимни гуноҳкордек ҳис қиламан. Бу ҳолатга кимдир ватанпарварлик деб таъриф берар, яна кимдир кўзбўямачилик. Менга бошқаларни қандай қараши аҳамиятсиз”, деди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг