Армрестлинг совриндорлари рағбатлантирилди
Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлашга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан 2023/2024 ўқув йилида олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантларини ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий- ахлоқий руҳда ҳамда жисмонан соғлом этиб тарбиялаш бўйича ҳамкорлик режасига асосан, 2023 йилнинг 4-5 декабрь кунлари молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитаси, божхона институтида Олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантлари ўртасида "Армрестлинг" спорт тури бўйича мусобоқа ўтказилди.
Мазкур мусобоқада Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, Қуролли Кучлар Академияси, Давлат хавфсизлик хизмати Академияси, Ички ишлар Академияси, Божхона институти, Жамоат хавфсизлиги университетидан етти вазн бўйича 200 га яқин спортчи-курсантлар иштирок этди.
Курсантлардан куч, чидамлилик ва юқори тезкорликни талаб этувчи Армрестлинг спорт тури бўйича ўтказилган мусобақада ФВВ Академияси терма жамоаси номидан Академия Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик кафедраси доценти капитан Р.Чориев ҳамда Амалий ўқув маркази офицери катта лейтенант Х.Мадазимовлар мураббийлигида 20 нафар курсантлар фаол иштирок этдилар.
Якуний натижаларга кўра, Академия курсантлари 5 та бронза, 5 та кумуш, 2 та олтин медалларни қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
1-ўрин — Божхона институти жамоасига;
2-ўрин — ФВВ Академияси жамоасига;
3-ўрин — Қуролли Кучлар Академияси жамоасига насиб қилди.
Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва кубок билан тантанали тақдирландилар.
Фарҳоджон ХЎЖАЕВ,
ФВВ Академияси катта ўқитувчиси, майор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг