«АрМИ-2022» халқаро армия ўйинлари: Ўзбекистон 5 та йўналишга мезбонлик қилади
Фото: Иллюстратив фото
Миллий армиянинг куч-қудрати ва салоҳияти, юрт ҳимоячиларининг жанговар шайлиги ва касбий тайёргарлигини амалда яққол намоён этадиган «АрМИ-2022» халқаро армия ўйинлари жорий йилнинг 13 августидан 27 августига қадар дунёнинг 12 та давлати ҳудудида ўтказилади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу сафар нуфузли мусобақанинг 20 та йўналишида иштирок этади. 34 та йўналишни қамраб олган мусобақаларда 37 та давлатдан 275 та жамоа ўзаро беллашади.
Хусусан, мамлакатимиз ҳудудида илк бор мусобақаларнинг 5 та йўналиши бўлиб ўтади. Жиззахдаги «Фориш» полигонида «Дала ошхонаси» ва «Қуролсоз уста» мусобақалари, Самарқанддаги «Сазаган» полигонида «Хавфсиз муҳит», Шарқий ҳарбий округда «Йўл патрули» ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида «Содиқ дўст» мусобақаси ўтказилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари Россия ҳудудида ўтказиладиган «Элбрус ҳалқаси», «Автозирхли танк-техника устаси», «Қўшинлар разведкаси аълочиси», «Танк биатлони», «Ҳарбий-тиббий эстафета», «Ҳарбий ралли», «Муҳандис формуласи» мусобақаларида, Мўғулистонда «Отлиқ марафон», Беларус Республикасида «Ишончли қабул» ва «Қутб юлдузи», Қозоғистонда «Армия тактик ўқчиси» ва «Меридиан», Венесуэлада «Мерганлик марраси», Жазоирда «Десант взводи» ҳамда Эронда «Профессионал мерган» йўналишларида иштирок этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг