АҚШнинг собиқ Давлат котиби Мадлен Олбрайт вафот этди

01:28 24 Март 2022 Дунё
1479 0

Фото: AP

АҚШнинг собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи хабар берди.

«Қалбимиздаги оғриқ билан биз АҚШнинг 64-Давлат котиби ва ушбу лавозимдаги биринчи аёл Мадлен Олбрайтнинг бугун вафот этганини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, у саратон касаллиги билан оғриган. Олбрайт оила аъзолари ва дўстлари олдида ҳаётдан кўз юмган. У 1997 —2001 йилларда АҚШ Давлат котиби лавозимида ишлаган эди.

Олбрайт 1937 йил 15 майда Прагада туғилган. Унинг отаси дипломат бўлган ва Белградда матбуот атташеси бўлиб ишлаган. Кейин собиқ Югославияда элчи бўлган. 1948 йилда собиқ Чехословакиядаги давлат тўнтаришидан кейин унинг оиласи Колорадо штатининг Денвер шаҳрига кўчиб ўтган. Олбрайт 1957 йилда Америка фуқаролигини олган. У Уэлсли коллежи ва Колумбия университетини тамомлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?