АҚШнинг Эронга ҳужумига дунё ҳамжамияти қандай муносабат билдирмоқда?

20:25 22 Июнь 2025 Дунё
254 0

Эроннинг Фордо ядровий иншоотидаги юқори даражада бойитилган ураннинг катта қисми АҚШ ҳужумидан олдин бошқа жойга кўчирилган. Объектда ишлайдиган ходимлар сони ҳам минимал даражада қисқартирилган. Бу ҳақда эронлик юқори лавозимли манбага таяниб, «Mehr» нашри маълум қилди.

Американинг аэрокосмик компанияси «Maxar Technologies» томонидан эълон қилинган фотосуратларда ҳам АҚШ ҳужумидан икки кун олдин Фордо заводи яқинида бир нечта юк машиналари пайдо бўлганини кўриш мумкин.

Фото: «Maxar Technologies»

«Tasnim» агентлигининг хабар беришича, Фордо ядровий иншооти АҚШ зарбаларидан кейин фақат қисман зарар кўрган.

АҚШнинг Эрон ядровий объектларига зарба беришига глобал муносабат:

  • Европа Иттифоқи бош дипломат Кая Каллас орқали Эрон, Исроил ва АҚШни музокараларга қайтишга чақирди.
  • Британия Вашингтоннинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлади. Бош вазир Кир Стармер Эроннинг ядровий дастурини «жиддий таҳдид» деб атади ва АҚШ уни чеклаш учун ҳаракат қилганини айтди.
  • Саудия Арабистони ҳужумларни қоралаб, халқаро ҳамжамиятни дипломатик ечимга чақирди.
  • Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто низонинг кескин авж олиши ҳақида огоҳлантирди. Унинг фикрига кўра, зарба Яқин Шарқдаги можарони ўзгартиради ва Теҳроннинг кескин жавобини келтириб чиқариши мумкин.
  • Қозоғистон келишмовчиликларни БМТ Низоми доирасида музокаралар йўли билан ҳал этиш тарафдори бўлса, Ироқ ҳужумлар давом этадиган тақдирда хавфли бурилишларни башорат қилмоқда.
  • Ўмон ҳужумларни ноқонуний тажовуз деб атади ва зудлик билан вазиятни юмшатишни талаб қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?