АҚШда бола савдоси учун судланган ўзбекистонлик депортация қилинди
Болаларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида савдо қилиш айби билан судланган Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди. Бу ҳақида АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқароси М.А. болаларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида сотиш билан боғлиқ учта жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. У қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати томонидан Ўзбекистонга депортация қилинган.
Шунингдек, АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги бундай жиноятларга қарши кураш доирасида «Know2Protest» номли миллий кампания давом этаётганини эслатиб ўтди.
Маълумот учун, «Know2Protest» номли миллий кампания болалар, ўсмирлар, ота-оналар ҳамда катталарни интернетдаги жинсий зўравонлик ва эксплуатациядан ҳимоя қилиш ва хабардор қилишга қаратилган дастур ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг