АҚШ ва Европа Иттифоқи савдо келишуви бўйича келишиб олди — Трамп
Фото: Reuters
АҚШ ва Европа Иттифоқи савдо битими бўйича келишиб олди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан Шотландияда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи АҚШдан 750 миллиард долларлик энергия ресурсларини сотиб олади ва Қўшма Штатлар иқтисодиётига яна 600 миллиард доллар сармоя киритади.
Трамп шунингдек, Европа Иттифоқининг барча давлатлари АҚШ билан ноль тариф ставкаси билан савдо қилиш учун ўз бозорларини очишини қўшимча қилди. Унинг қўшимча қилишича, ушбу келишув «ҳар икки томонни ҳам қониқтиради». Бундан ташқари, АҚШ раҳбари Вашингтон Европа Иттифоқи билан автомобилларга 15 фоизлик ягона тариф бўйича келишиб олганини таъкидлади.
Ўз навбатида, Урсула фон дер Ляйен келишув барқарорлик олиб келишини айтди.
“Бу башоратлиликни келтириб чиқаради. Бу Атлантиканинг ҳар икки томонидаги бизнесимиз учун жуда муҳим”, — деди у.
Тузилган келишув Европа Иттифоқига Трамп аввалроқ жорий қилиш билан таҳдид қилган 30 фоизлик тарифлардан қочиш имконини беради.
АҚШ президенти июль ойи ўрталарида Европа Иттифоқи товарларига тегишли ҳажмдаги тарифларни жорий этиши ҳақида огоҳлантирганди.
“2025 йилнинг 1 августидан бошлаб биз Европа Иттифоқидан АҚШга юбориладиган товарларига барча тармоқ тарифларидан алоҳида 30 фоизлик бож ундирамиз”, — деди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг