АҚШ президентининг ҳайкали аномал иссиқдан эриб кетди

19:31 26 Июнь 2024 Дунё
521 0

Фото: Getty images / Telegram

Америка Қўшма Штатларининг 16-президенти Авраам Линкольн мемориалининг 6 футлик мум ҳайкали аномал иссиқдан эриб кетди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд этилишича, аввалига ҳайкалнинг боши, кейин бир оёғи ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли эриб, томчилай бошлаган.

Фото: Getty images

Ёдгорлик Вашингтондаги Баркер Кампи — фуқаролар уруши давридаги қочқинлар (афроамерикаликлар) лагерида ўрнатилган бўлиб, ҳозирда мазкур ҳудудда бошланғич мактаб жойлашган.

Фото: Getty images 

У виржиниялик рассом Сандй Уильямс IV томонидан ясалган мум ҳайкаллар сериясининг бир қисми сифатида бино бўлган.

Манбага кўра, ҳозирда ҳайкални қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер