АҚШ ҳукумати давлат хизматчиларига хитойликлар билан муносабатда бўлишни тақиқлади

Иллюстратив фото
АҚШ ҳукумати давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига Хитой фуқаролари билан ишқий муносабатда бўлиш тақиқламоқда. Бу ҳақда «Associated Press» ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.
«Янги сиёсат АҚШнинг Хитойдаги дипломатик ваколатхоналари, жумладан, Пекиндаги элчихонаси ва Гуанчжоу, Шанхай, Шенян ва Ухандаги консулликлари, шунингдек, Гонконгдаги АҚШ консуллиги учун амал қилади. Бу Хитойдан ташқаридаги АҚШ давлат хизматчиларига тааллуқли эмас», — дейилади манбада.
Шу билан бирга, тақиқ жорий этилгунга қадар Хитой фуқаролари билан муносабатда бўлган давлат хизматчилари тақиқдан озод қилиниш учун ариза беришлари мумкин. Бироқ, агар ариза рад этилса, улар дарҳол ўз муносабатларини тўхтатиши ёки лавозимини тарк этишлари талаб қилинади.
Аввалроқ, Колумбия университети профессори Роберт Легволд, агар президент Дональд Трамп маъмурияти Хитойга қарши курсини давом эттирса, дунёда АҚШ ва Хитой ўртасида совуқ уруш бошланиши мумкинлигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг