АҚШ Афғонистондан эвакуация қилинганларнинг сонини очиқлади

21:31 19 Август 2021 Дунё
1718 0

Фото: AP

Июль ойининг охиридан бери АҚШ ҳарбий самолётлари Афғонистондан 12 мингга яқин Америка ва Афғонистон фуқароларини эвакуация қилган. 

Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кёрби айтиб ўтди. Маълум қилинишича, эвакуация қилинганларнинг аксарияти пойтахт Кобулдан. 

Ўз навбатида, "Reuters" ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб бу ердан 7 мингга яқин одам олиб чиқилганини маълум қилди.

Олдинроқ, АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман эвакуация режалари билан ўртоқлашган эди. Унинг айтишича, Вашингтон иммиграцион визани (SIV) олиш учун махсус режимга мурожаат қилган 22 минг кишини олиб чиқмоқчи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?