Ангренда зўравонликдан жабр кўрган 15 ёшли қизнинг аҳволи яхшиланмоқда
Ангренда июль ойида жинсий зўравонлик қурбони бўлган ва ҳозирда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказида даволанаётган 15 ёшли қизнинг соғлиғида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.
2025 йил июль ойида ангренлик қиз бир неча марта (аввал қариндоши, кейин эса бир гуруҳ йигитлар томонидан) зўравонликка учрагани ҳақида хабар берилган эди.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова 18 ноябрь куни шифохонага бориб, унинг ҳолати билан шахсан танишди.
Болалар омбудсмани маълум қилинишича, қизнинг умумий аҳволи барқарорлашган, тана вазни ошган ва босқичма-босқич руҳий инқироз ҳолатидан чиқиб боряпти. Психологлар томонидан мунтазам олиб борилаётган муолажалар ҳам фойда беряпти.
Қиз ота-онаси ва яқинларига нисбатан эмоционал муносабати, ишонч даражаси, келгусида қайси оилавий муҳитда яшашни исташи ҳақида фикрини билдирган. Мутахассислар унинг травматик ҳолатдан тўлиқ чиқиши учун даволанишдан кейин хавфсиз ва нейтрал муҳитда яшагани маъқул эканлигини билдирган.
Бу иш бўйича тергов ишлари тугаган ва тўпланган материаллар судга юборилган. Ҳозир суд муҳокамаси давом этмоқда. Болалар омбудсмани бу жараёнда қатнашишини ва қизни хавфсиз муҳитга жойлаштириш бўйича назоратни давом эттиришини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг