Андижонлик тадбиркор манфаати судда ҳимоя қилинди

20:31 20 Июнь 2024 Жамият
232 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятидаги «New building» МЧЖ томонидан 2023 йилнинг 4 сентябрь куни Жалақудуқ туманидаги 10- ҳамда 29-давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 19-, 27-умумий ўрта таълим мактаблари биноси жорий таъмирланган эди. Барча келишувлар ва ҳаракатлар туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан тузилган шартномага асосан амалга оширилган.

— Тадбиркор томонидан жами 1 млрд 918 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилган. Бироқ буюртмачи бу маблағни тадбиркорга бермай келган, — дейди Хўжаобод туманлараро иқтисодиёт суди раиси Иброҳимжон Жўраев. — Бу хусусда тегишли ҳисоб-варақ далолатномалари имзоланган. Қолаверса, Жалақудуқ туман прокуратурасининг 2023 йил 20 октябрь кунги талабномасига асосан «Norma qurilish nazorat» МЧЖ томонидан бажарилган ишлар назорат ўлчовидан ҳам ўтказилган.

Шундан сўнг тадбиркор У. Юсупов судга мурожаат этди. Хўжаобод туманлараро иқтисодий судида ҳолат юзасидан тадбиркор манфаатини ҳимоя қилувчи қарор қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер