«Андижон—Хонобод» поезд қатнови йўлга қўйилади
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Шу йилнинг 20 июлидан бошлаб «Андижон—Хонобод» йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади. У Андижон шаҳридан соат 06:45 да, Хонобод шаҳридан 17:30 да йўлга тушади. Ҳаракат давомида «Янги Андижон», «Жалақудуқ», «Савой» ҳамда «Маъмуробод» бекатларида тўхтаб, Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа туманлари ҳамда Қорасув шаҳри аҳолисига ҳам хизмат кўрсатади.
— Президентимиз жорий йилда Андижонга ташрифи чоғида «Андижон—Хонобод» йўналишида йўловчи поезди қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берган эди, — дейди вилоят «Нуронийлар» уюшмаси раҳбари Ўктамжон Охунов. — Наврўз байрами арафасида «Қўқон—Андижон» йўналишида ҳаракатланувчи поезд ўз қатновини «Андижон—Хонобод» йўналиши бўйича ҳам давом эттира бошлади. Қўшимча ҳаракатнинг жорий этилиши ички сайёҳлик салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Андижон шаҳридан 70 км. узоқликда жойлашган Хонобод шаҳри сайёҳлик маркази сифатида ривожланиб бормоқда. Хонобод шаҳрида бўлиб ўтадиган «II Дунё садолари» халқаро миллий эстрада санъати фестивали иштирокчилари доирасида йўловчилар сони кескин ортишини инобатга олсак, янги поезд қатнови айни муддао бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг