Андижондаги «заправка»да портлаш юз берди, жабрланганлар бор

10:36 21 Февраль 2025 Жамият
140 0

Видеодан кадр

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ҳаво-газ аралашмаси портлаши содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат кеча, 20 февраль куни соат 18:02 да Янги Найнаво маҳалласи ҳудудидаги пропан «заправка»да юз берган. ФВБ ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 18:13 да етиб борган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган. Портлаш вақтида ўша ерда бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳодиса содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?