Андижондаги 3-сон тергов ҳибсхонасида калтакланган аёл ҳақидаги хабар Омбудсман томонидан ўрганилди
Ижтимоий тармоқларда 29 ноябрь куни соат 20:05да Андижон вилоятидаги 3-Тергов ҳибсхонасида ходимлар маҳбус О.Ғуломовани 1 ойлик чақалоғи билан уриб, тепиб, турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилаётганлари ҳақида хабар эълон қилинди.
Мазкур ҳолат бўйича бугун, 30 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили жамоатчилик вакиллари билан биргаликда 3-сон Тергов ҳибсхонасида ўрганишлар олиб борди.
Маҳбус О.Ғуломова билан суҳбат давомида у ижтимоий тармоқда тарқатилган хабарни тасдиклаб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига шикоят ёзди. Фақатгина, О.Ғуломова фарзанди олиб қўйилганлигини ва ўзи тинчлантириш хонасига жойлаштирилганлигини тасдиқламади. Фарзанди доим ўзи билан бирга бўлган ва тинчлантириш хонасига жойлаштирилмаган.
Шунингдек, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида О.Ғуломова билан бир камерада сақланаётган 3 нафар шахс билан ҳам суҳбат ўтказилиб, улардан ҳам ҳолат юзасидан тушунтиришлар олинди.
Шу куни ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ўтказилиб, экспертиза натижасига кўра, О.Ғуломованинг баданида тан жароҳатлари аниқланмади.
Тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқишлик учун вилоят прокуратурасига юборилди.
Қайд этиш лозимки, мониторинг ўтказилган кунда она ва боланинг соғлиғи яхши экани аниқланди.
Шунингдек, ўрганиш давомида ҳибсхонадаги камераларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги текширилди. О.Ғуломова сақланаётган ва бошқа камералардаги ҳарорат белгиланган меъёрларга мувофиқлиги аниқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг