Андижонда юк машинаси уйни бузиб, ичкарига кириб кетди

17:44 08 Апрель 2025 Жамият
182 0

Видеодан кадр

Андижон вилояти Асака туманида тормози ишламай қолган юк машинаси аҳоли хонадонларидан бирига бориб урилиб, деворни бузиб кириб кетди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат 8 апрель куни соат 13:10 ларда Асака тумани Янгисор маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келаётган «Зил ММЗ» русумли юк транспорт воситасининг тормоз тизимида техник носозлик келиб чиқиши оқибатида йўл бўйидаги яшаш хонадонга бориб урилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда кўринадики, юқори тезликда ҳаракатланаётган юк машинасининг «капот»и очилиб ҳайдовчининг кўриш масофасини бутунлай чеклаб қўйган. ЙТҲнинг асосий сабабларидан бири ҳам айнан шу ҳолат бўлиши мумкин.

Ушбу ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган. Бошқа фуқароларга зарар етмаган.

«Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ички ишлар ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади ЙҲХБ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?