Андижонда Президент ташрифи арафасида арчалар экилгани, ташрифдан сўнг экилган дарахтлар яна олиб кетилгани айтилган видеога муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда «Анжанда буни: «Иш битди, эшак сувдан ўтди,“ дейишади» сарлавҳаси остида хабар тарқалди, унда вилоятда Президент ташрифи арафасида арчалар экилгани, ташрифдан сўнг эса экилган дарахтлар яна олиб келтилгани айтилган. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, тасвирда акс эттирилган ҳолат шаҳар ободонлаштириш бўлими томонидан ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган вақтга тасвирга туширилган.
Ободонлаштириш ишлари олиб бориш жараёнида гулларга шикаст етмаслиги учун улар тасвирда акс этган автомашина ёрдамида соя-салқин жойга бир оз муддатга кўчириб турилган.
«Йўлнинг 50 метр узунликдаги қисмида олиб борилган бу тадбир давомида, экологлар тавсиясига кўра, қайта ўтқазилган кўчатларнинг янада ўсиб ривожланиши учун зарур агротехник шарт-шароит яратилган.
Айни пайтда бу манзарали буталар яна ўз жойига қайта ўтқазилган», дейилади расмий муносабатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг