Андижонда онкологик касалликларни даволаш имкони яратилади

10:58 09 Сентябр 2024 Жамият
116 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Европа халқаро техник ҳамкорлиги агентлиги (МАГАТE) директори Андижонга келди. Маҳаллий ҳокимлик билан бўлиб ўтган учрашувда республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалиёт тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалида янги бўлимни ташкил этиш таклиф қилинди.

— Бунинг натижасида касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва самарали даво усулларини танлаш, онкологик хасталикларнинг асоратланган (4-босқич) оғир формаларини даволаш имкони яратилади, — дейди Ева-Кулли Кала. — Шунингдек, кардиология, неврология, пульмонология, эндокринология, гематология, аллергология, педиатрия, иммунология, травматология ва бошқа йўналишларда ҳам эрта ва аниқ ташхис қўйиш мумкин бўлади.

Айни пайтда тиббиёт соҳасида ўзига хос ютуқларга йўл очиб берувчи ушбу лойиҳани амалиётга жорий этиш ишлари мутахассислар иштирокида кўриб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?