Андижонда ЙПХ ходимига пора бераётган ҳайдовчи қўлга олинди
Андижон шаҳрида рақамсиз ва ҳеч қандай ҳужжатсиз «Nexia-3» русумли автомашинани ҳайдаб кетаётган ҳайдовчиси ЙПХ инспекторига 300 АҚШ доллари миқдорида масалани ҳал этиш талаби билан пора бермоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 4-сафарбарлик гуруҳи инспектори давлат рақами йўқ автомобилни кўрикдан ўтказиш учун тўхтатган. Текширув давомида ҳайдовчининг ҳеч қандай ҳужжати йўқлиги, ён ойналарига рухсатсиз тонировка ўрнатилгани маълум бўлди. Машина вақтинча сақлаш учун тўхташ жойига жойлаштирилди.
Ҳайдовчи ҳеч иккиланмасдан инспекторларга 300 доллар пора таклиф қилишга қарор қилди.
Йўл-патруль хизмати инспектори ИИВ вилоят бошқармаси бошлиғи номига ариза ёзди. Ходимнинг баёнотига кўра, тезкор тадбир давомида ҳайдовчи порани инспекторга топшираётган вақтда қўлга олинган. Пуллар ҳакамлар ҳайъати иштирокида ашёвий далил сифатида берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан 211-модданинг 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг