Андижонда йилига 10 минг дона юк автомобили ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

18:29 19 Октябр 2024 Иқтисодиёт
421 0

Хитойнинг “Faw Trucks” компанияси раҳбарияти вакилларидан иборат делегация Андижон вилоятига ташриф буюрди. Делегация ҳокимлик раҳбарияти музокаралар ўтказди.

Музокараларга кўра, компания ҳамкорлигида Андижонда умумий қиймати 100 миллион доллар бўлган лойиҳа қурилиши бошланади. Лойиҳа йиллик 10 минг дона юк ташувчи автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, қурилиш ишларини ноябрь ойидан бошлашга келишиб олинди.

Учрашувдан сўнг делегация аъзолари Андижондаги “Ипак йўли” эркин иқтисодий саноат зонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан таништирилди. Шунингдек, “NAWAS” бренди остида ҳаво тозалаш ускуналари, кондиционерлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг бугунги кундаги қурилиш ишлари ҳақида яқиндан маълумот берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер