Андижонда ҳуқуқий акция ойлиги қизғин давом этмоқда

15:19 02 Февраль 2024 Жамият
234 0

Адлия вазирлиги томонидан шу йил 20 январдан 20 мартга қадар ҳуқуқий акция ойлиги эълон қилинган эди. Мазкур ойлик давомида фуқаролар томонидан ўзларига тегишли бўлган, бироқ турли сабаблар билан расмийлаштирилмай қолган ҳужжатларни тиклаш кўзда тутилган. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар Андижон вилоятида ҳам қизғин олиб борилмоқда.

— Фуқаролар орасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган тарғибот ишлари ташкил этилаётганига қарамай, афсуски, ҳужжатлар билан боғлиқ масалаларда муаммолар йўқ эмас, — дейди Андижон шаҳар ФХДЁ бўлими бошлиғи Ғофиржон Саломов. — Айниқса, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, ажрашиш ва ўлим билан боғлиқ ҳолатларга оид ҳужжатларни расмийлаштиришда аҳоли томонидан эътиборсизлик ҳолатлари кузатилмоқда. Бу уларнинг ҳаёти давомидаги ҳуқуқий жараёнларда ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Акция бошланган кундан бошлаб 1250 нафар аҳолига шу каби ҳужжатлар расмийлаштириб берилди.

Тадбир давомида фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинибгина қолмасдан, балки, сайёр шаклда ҳам хизмат кўрсатиляпти. Натижада айни пайтгача 2777 нафар шахсга электрон рақамли имзо бериш, “Mobile-ID” тизимида рўйхатга олиш, кадастр паспортларини шакллантириш ва бошқа турдаги давлат хизматлари кўрсатилди.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер