Андижонда “Ҳоким кубоги” финали ниҳоясига етди
Андижон футбол академияси стадионида “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасининг ҳал қилувчи беллашуви бўлиб ўтди.
Жорий йил март ойида старт олган мазкур турнирда туман ва шаҳарлар, олий таълим муассасалари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг 26 та жамоаси ғалаба учун майдонга тушган эди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар натижасида финалга Олтинкўл туманининг “Олтинкўл” ҳамда Андижон шаҳридаги “Uz Tong Hong Ko” корхонаси жамоалари йўл олди. Ҳал қилувчи учрашувда олтинкўллик футболчилар рақибларини 1:0 ҳисобида ортда қолдириб, “Вилоят ҳокими кубоги”нинг эгасига айланди.
Маросим якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи” ва “Энг ёш футболчи” номинациялари бўйича энг муносиб спортчиларга кубок, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг