Андижонда чиқиндидан автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, стол-стул ва мебеллар ишлаб чиқарилмоқда

16:12 06 Март 2024 Иқтисодиёт
233 0

Архив сурат

Саминжон Ҳусанов/“Халқ сўзи”. Андижон туманида фаолият олиб борувчи “Texno innovator” МЧЖда чиқиндини қайта ишлаш орқали сифатли хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда тайёрланган гул тувагидан тортиб стол-стулу, ихчам мебелларнинг ҳатто қўшни республикаларда ҳам ўз харидорлари бор.

— Ҳозирда 200 га яқин турдаги пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқармоқдамиз, — дейди корхона менежери Шоҳрух Мирзаев. — Ўтган йили 15 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрладик ва унинг тенг ярмини Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон республикаларига экспорт қилдик. Бундан ташқари, Андижон вилоятидаги автомобилсозликка ихтисослаштирилган “Климат контроль” МЧЖ, “GM-Ўзбекистон”, “Ўз Донг Янг Ко” сингари қўшма корхоналарга пластмассадан иборат эҳтиёт қисмлари етказиб бермоқдамиз.

Корхона илк ташкил топган кезларда атиги 2 та дастгоҳ ва 5 нафар ишчи ёрдамида қутилар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди. Айни пайтга келиб 90 нафар ишчилар томонидан бир кунда 100 тонна хом ашёни қайта ишлаш имконияти яратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?