Андижонда бир гуруҳ шахслар бир кишини темир жисмлар билан калтаклади
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида бир неча шахслар бир кишини темир жисм билан уриб, тан жароҳати етказгани тасвирланган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят содир этишда гумонланаётган барча шахслар қўлга олинган. Уларга нисбатан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми «и» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг