Андижонда «ажал оғуси»ни тайёрлаётган нарколаборатория фош қилинди
Ўзининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилган Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, наркотик моддалар тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган мазкур шахснинг уйидан «гашиш» моддаси, кристал кўринишидаги синтетик гиёҳвандлик воситаси, «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари, ажал оғусини тайёрлашда керак бўладиган хом-ашёлар, махсус идишлар, қадоқлашда фойдаланиладиган зип пакетлар, 4 та телефон ва 1 та ноутбук ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, мазкур ноутбукда мижозларга синтетик гиёҳванд моддаларни сотиш ва локация ташлаб бериш учун гумонланувчи томонидан бошқарилган 3 та «Telegram бот» ҳамда уй шароитида нарколаборатория ташкил қилиш билан боғлиқ видео ва расм кўринишидаги қўлланмалар мавжудлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди ҳамда ашёвий далиллар экспертизага юборилган.
«Тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг