Андижонда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Сўнгги йилларда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Андижон вилоятида ҳам ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишлар кўлами ортди. Бунинг натижасида аҳолининг турмуш шароити яхшиланди. Жумладан, тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиб, вилоятнинг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 87,4 фоизга етказилди. Бу мамлакатимизда Тошкент шаҳридан кейинги иккинчи ўринни эгаллашини ҳисобга олсак, бу йўналишдаги ишлар кўлами ниҳоятда салмоқли эканини англаш қийин эмас.
Вилоятда истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш учун мавжуд 909 та маҳалланинг барчасида таъминот сифатини яхшилаш ишлари амалга оширилди. Натижада 217 та маҳалла қисман, 692 таси эса обҳаётдан баҳраманд бўлишди.
— Вилоятда ҳудудларига барқарор ичимлик суви етказиб бериш бўйича жорий йилинг ўзида инвестиция ва маҳалалалар инфратузилмасини яхшилаш дастурлари доирасида давлатимиз бюджетидан 524 млрд. сўм маблағ ажратилди, — дейди “Андижон сув таъминоти” МЧЖ бош муҳандиси Хумоюн Алимов. — Ушбу маблағлар ҳисобидан ҳозиргача 1360 километр тармоқ ва 236 та иншоот қурилиб, 372 та объект фойдаланишга топширилди. Йил якунига қадар яна 66 километр тармоқ ва 12 та иншоот қурилиши якунланиб, 50 та объект фойдаланишга топширилади. Натижада, вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 87,4 фоиздан 91 фоизга етказилиб, 61 та маҳалладаги 227 минг аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланса, 113 та маҳалладаги
390 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланади.
Вилоятда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга доир бунёдкорлик ишларини амалга оширишда халқаро молия институтларининг кўмаги муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу кунгача 149,5 млн. долларга тенг 5 та истиқболли лойиҳани амалга оширишга киришилди. Мазкур лойиҳаларнинг 3 таси Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган бўлса, қолган 2 та лойиҳани молиялаштириш бўйича бугунги кунда халқаро молия институтлари билан музокаралар ўтказилмоқда.
— Шаҳрихон тумани марказида оқова сув тизимини қуриш учун 28,5 млн. доллар жалб этиш ҳисобига 20 минг метр куб қувватли оқова сув тозалаш иншоотини қуриш, 66,4 километр оқова сув коллекторлари ва тармоқларини ётқизиш ҳамда 3 та оқова сув насос станциясини қуриш режалаштирилган, — дейди жамиятнинг Шаҳрихон туманидаги филиали раҳбари Сардорбек Абдувалиев. — Бу хайрли ишлар якунида 18 та маҳаллада яшовчи аҳолининг марказлашган оқова сув хизматлари қамрови 60 фоизга етказилади. Асака тумани марказида эса оқова сув тизимларини қуриш учун 32 млн. доллар жалб этиш ҳисобига 25 минг метр куб қувватли оқова сув тозалаш иншоотини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 37 километр оқова сув тармоқларини қуриш кўзда тутилган. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Асака туманида истиқомат қилувчи 71 минг нафар аҳолининг оқова сув таъминоти яхшиланиб, бу йўналишдаги хизматлар даражаси 5,1 фоиздан 70 фоизга етказилади. Бугина эмас, Хўжаобод туманида ҳам оқова сув тизимларини қуриш учун 18 млн. доллар жалб этиш ҳисобига 5 минг метр куб қувватли оқова сув тозалаш иншоотини қуриш, 40 километр оқова сув тармоқларини ётқизиш ишлари амалга оширилади.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг