Андижонда 400 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
Фото: Прокуратура департаменти
Андижон вилояти Олтинкўл туманида жойлашган МЧЖ 403,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, F.А. МЧЖ раҳбари Ф.Ж. ва бошқалар “Кўмакай” МФЙ ҳудудидаги овқатланиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 403,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг