Андижонда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Видеодан кадр
Андижон шаҳрида «Nexia-3», «Gentra» ва «Spark» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 15 июнь куни Андижон шаҳар Пиёзпоя даҳасида 1999 йилда туғилган Н.Ж. бошқарувида бўлган «Nexia-3» русумли транспорт воситаси катта тезликда ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Шундан сўнг ўз йўналишида келаётган «Gentra» ва «Spark» русумли транспорт воситалари билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
«Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, транспорт воситалари эса техник шикастланган», дейилади хабарда.
Вилоят ЙҲХБга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг